“Реал” зўр ҳужумчи олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал” янги мавсум олдидан “Депортиво” ва Испания ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Ноэль Лопесни қўлга киритди.

Бу трансфер мадридликлар учун 600 минг еврога тушди.

19 ёшли ҳужумчи асосий таркибга қўшилишдан олдин ўз маҳоратини “Кастилья” сафида сайқаллаб олади.

Айни пайтда “Реал” бу ўйинчи хизматларига эҳтиёж сезмаяпти. Лопес келажак учун харид қилингани айтилмоқда.

Ноэль ўзини тарбиялаган “Депортиво”нинг асосий таркибида 32 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!