"Реал"да англиялик футболчи пайдо бўлиши мумкин

"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден янги мавсумда Испания чемпионатида тўп суриши мумкин.

20 ёшли англиялик хавбекка "Реал" қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" Фоден трансферини ёзда амалга оширишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритиб, 2 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!