“Реал”да ҳеч ким дўст бўлмайди
Мадридликлар ҳимоячиси Дани Карвахаль “Реал” клубининг ички муҳити ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Реал”да дўст топиш мушкул. “Байер”да ўйнаган вақтимда футболчиларнинг ўртача ёши 23 да эди ва дўстлашиш осон бўларди. “Реал”да эса ҳамма ўзи билан овора, кўпроқ меҳнат қилиш керак ва бошқа муносабатларга вақт қолмайди.
Жамоадаги энг муҳим одам бу Зинедин Зидан. У доим хотиржамлиги билан ҳайратга солади. У ҳар биримизни яхши натижа кўрсата олишимизга ишонтира олади, - деди Дани Карвахаль.
Фикрлар