"Реал"да икки, ПСЖда эса бир юлдуз жавоб ўйинини ўтказиб юборади
"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Тони Кроос УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган ПСЖга қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
Германиялик футболчининг чап оёқ сон қисмида кичик ёрилиш мавжуд ва у катта эҳтимол билан Мадридда бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушмайди.
Журналист Мигель Диаснинг хабар беришича, "қаймоқранглилар"нинг яна бир плеймейкери Феде Вальверде "Реал Сосьедад"га қарши учрашувда ўйнай олмайди. Шунингдек, унинг ПСЖга қарши беллашувга қадар қайтиши ҳам сўроқ остида.
Ҳозирда парижликлар сафида тўп тепаётган "қироллик клуби"нинг собиқ сардори Серхио Рамоснинг ҳам ушбу муҳим баҳсни ўтказиб юбориши айтилаётганди.

Фикрлар