“Реал” инқироз ёқасида
“Қироллик клуби” коронавирус пандемияси сабабли келиб чиққан молиявий инқирозни тўхтата олмади. Аксига олиб клуб зарар кўришда давом этмоқда.
Энди “Реал” хўжайинлари футболчи ва ходимлар маошини қисқартириш эвазига вазиятни юмшатишга қарор қилди.
“Реал” апрель ойида ҳам маошларни қисқартирган эди. Лекин бугунги кунга келиб, бу сиёсат самара бермагани юзага чиқди. Ўшанда футболчилар ва ходимлар клуб таклифини қабул қилган эди.
Ҳозир раҳбарияти иккинчи марта маошларни қисқартириш бўйича футболчилар билан музокарага тайёрланмоқда. Шунингдек, “Реал” асосий таркибдаги жойини йўқотган Хамес Родригес ва Гарет Бэйл сингари юқори маош олувчи футболчиларни тезроқ сотиб юбориш ҳақида бош қотирмоқда.
Фикрлар