Сульшер Испания чемпионатидаги ашаддий рақиблар – “Реал” ва “Барса” футболчиларини “Манчестер Юнайтед”да бирга ўйнатишга қарор қилди.

Аввалроқ, манчестерликлар мадридликлар тарбиялаган Серхио Регилонга трансфер сўровини юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Энди МЮ  “Барселона”дан франциялик ҳужумкор футболчи Усмон Дембелени олишга ҳаракат қилмоқда. Каталонияликлар ҳам бу трансферга рози экани айтилмоқда. “Барселона” футболчининг кўп жароҳатланишини инобатга олиб, унинг 150 миллион евро миқдоридаги бадал пулини икки баробарга пасайтирган. Манчестерликлар Усмонни қўлга киритиши учун 70 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)