“Реал”да жанжал: Асенсио Анчелоттига бош кўтарди (фото)

  • 12 сентября, 2022, 18:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг ҳужумкор футболчиси Марко Асенсио “Мальорка”га қарши учрашувда бош мураббий Карло Анчелотти уни майдонга туширмагани учун устозига қарши бош кўтарди.

Tecno

Италиялик мураббий бешта ўйинчи алмаштириш имкониятидан тўлиқ фойдаланмади ва тўртта янги футболчига ўйнаш имконини берди.

Анчелотти Асенсиони машғулотга юбориб, сўнги алмаштиришни 71-дақиқада амалга оширди ва Марко захирада қолиб кетди. Бундан хабар топган футболчи кескин норозилик билдирди, сув идишларни тепиб, кийимини захира ўриндиғига отиб юборди.

асенсио скандал

Асенсио жорий мавсумда бир марта майдонга тушиб, “Сельта”га қарши саккиз дақиқа ўйнади холос.

Баҳсдан кейин Анчелотти юзага келган вазият бўйича изоҳ берди.

- Асенсио нимадан ғазабланяпти, ўйнамаганиданми? Бу борада унинг фикрига қўшиламан ва буни ўйлаб кўраман, - деди Анчелотти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
● 10 ●
12/09/2022 23:27
Санам ромага кел