"Реал"да жароҳатлар бўйича сўнгги янгиликлар маълум қилинди
Журналист Абрахам Ромеро "Реал" сафидаги жароҳат олган футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Унинг хабар қилишича, тиззасини текширувдан ўтказган Килиан Мбаппе ҳозирда Парижда "Реал" мураббийлари билан бирга бўлиб турибди ва жума куни жамоа сафига қайтиши кутилмоқда.
Жуд Беллингем эса сон қисмидаги жароҳат юзасидан бошқа мутахассисдан иккинчи хулоса олиш мақсадида Лондонда бўлиб турибди.
Эдуардо Камавинга ҳалигача кучли тиш оғриғидан азият чекмоқда.
Бўйин умуртқа боғламлари чўзилиши сабабли сафдан чиққан Рауль Асенсио соғайиш йўлида. Икронож мушагида муаммолари бор Давид Алабанинг "Сельта"га қарши ўйинда иштирок этиши эса сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид жамоаси жума куни Ла Лиганинг 27-тури доирасида сафарда "Сельта"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар