"Реал"да жароҳатлар эпидемияси. Бу сафар Лука Йович сафдан чиқди

Мавсумлар оралиғида “Реал” Мадрид клубига келиб қўшилган Лука Йович бугун Халқаро чемпионлар кубоги доирасида бўлиб ўтган "Атлетико"га (3:7) қарши ўйинда жароҳат олди.

Сербиялик футболчи биринчи бўлим ўрталарида рақиб жамоа дарвозабон Ян Облак билан бўлган тўқнашувдан сўнг ўйинни давом эттира олмади ва майдонни тарк этди. Маълумотларга қараганда у тўпиғини қайриб олган.

Эслатиб ўтамиз, Йович мавсумлар оралиғида жароҳат олган “Реал”нинг биринчи футболчиси эмас. Бундан аввал ҳимоячи Ферлан Менди ва вингер Марко Асенсиолар ҳам жароҳат олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!