“Реал”да жиноят содир этилди

“Реал” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган Мадриддаги “Сантьяго Бернаберу” стадионида ўғрилик содир этилди.

Жиноятчилар стадион ҳудудига клуб дўконига учта фургонда келиб, тўсиқларни бузиб ўтиб, “Қироллик клуби”нинг атрибутлари туширилган барча маҳсулотларни олиб чиқиб, номаълум йўналиш бўйича қочиб кетган.

Бу мухлислар “Реал”га тегишли маҳсулотларни харид қиладиган ушбу энг йирик дўконлардан бири эди.

Айни пайтда “Сантьяго Бернабеу” аренасини таъмирлаш ишлари якуний босқичга кирди ва тез орада майдонга чим ётқизиш ишлари бошланиши керак эди. Дўкон таъмир пайтида ҳам фаолият кўрсатаётган эди. Етказилган зарар миқдори ҳали ҳисоблаб бўлингани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!