“Реал”да катта ўзгариш кутилмоқда

  • 28 сентябрь, 2022, 08:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти мавсум якунланиши билан таркибда ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Испан матуботининг ёзишича, “Реал”нинг бир неча ўйинчисида мавсум охирида шартнома якунланади.

“Қироллик клуби” мутасаддилари бу ўйинчиларнинг тўрттаси бўйича якуний қарорга келди. Унга кўра, мадридликлар ёзда Марко Асенсио ва Мариано Диас билан хайрлашади.

Тони Кроос ва Карим Бенземага янги шартнома таклиф қилинади. Бу икки юлдуз жамоадаги келажагини ўзи ҳал қилади.

Шунингдек, ҳимоячи Начо Фернандесга ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш таклифи билдирилиши мумкин. Ярим ҳимоячи Дани Себальоснинг клубдаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!