"Реал"да нималар бўляпти? Яна бир ярим ҳимоячи жароҳат сабаб сафдан чиқди

CHERY AUTO

Браим Диас жароҳат туфайли "Мальорка"га қарши ўйнамайди.

"As" нашрининг хабар беришича, ўтган якшанба куни "Барселона"га қарши ўйинда (3:4) "Реал" ярим ҳимоячиси чап сон мушагини шикастлаб олган. Маълум бўлишича, Браим класиконинг иккинчи бўлимида ноқулайлик ҳис қила бошлаган, аммо ўйинни давом эттира олган.

Tecno

"Реал" мураббийлар штаби ярим ҳимоячини бугунги ўйин таркибига киритмасликка қарор қилди. Бундан ташқари, Браим 18 май куни "Севилья"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши эҳтимоли бор.

Ҳозирги вақтда "Реал" таркибида асосий жамоанинг яна 10 нафар футболчиси – Андрей Лунин, Антонио Рюдигер, Дани Карвахал, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Лукас Васкес, Давид Алаба, Эдуардо Камавинга, Винисиус Жуниор ва Родриго жароҳатда.

Шунингдек, "Мальорка"га қарши ўйинда дисквалификация қилинган Орельен Тчуамени иштирок этмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!