"Реал"да ўйнаган футболчи гиёҳвандфуруш бўлиб чиқди

"Реал", "Тулуза" ва "Леванте" клублари собиқ футболчиси Эдвин Конго қамоққа олинди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, собиқ футболчи гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда айбланмоқда. У билан шерик бўлган яна 10 киши ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда Конго панжара ортида бўлиб турибди ва унинг жинояти юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!