“Реал”да ўйнаган юлдуз “Барселона”га ўтмоқчи

Испания чемпионатида икки ашаддий рақобатчи – “Барселона” ва “Реал”да ўйнаган футболчиларнинг рақиб томонга ўтиши кам кузатиладиган ҳолат.

Бироқ. Илгари “Реал”да ўйнаган аргентиналик Анхель ди Мария ёзда каталонияликлар сафига кўчиб ўтишга тайёр.

Жаҳон чемпиони бўлган Анхель ди Мария ҳозир “Ювентус” футболчиси ҳисобланади. У ёзда А Сериядан кетмоқчи. Tuttosport нашри журналистлари аргентиналик юлдузнинг кейинги жамоаси “Барселона” бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

“Барселона” айни пайтда чап қанотга ҳужумкор футболчи қидиряпти. Ди Мария мана шу позицияда фаол ўйнайди. Қолаверса, 35 ёшли ўйинчи ёзда эркин агентга айланиши трансфер эҳтимолини оширмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!