"Реал"да яна бир жиддий йўқотиш. Винисиус учун жорий йил якунига етди

Бразилия терма жамоаси ва "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг Колумбияга қарши баҳсда жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, у камида 2 ой майдонга туша олмайди. 

Тикланишга қараб, футболчининг жароҳати янада кечикиши мумкин. У Колумбияга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди. Бугун ёш истеъдод соҳиби тиббий кўрикдан ўтгач, сон қисмидаги суяклар шикастланиши ташхиси қўйилди.

Аввалроқ, "Реал" вакили ва ҳозирда жамоа етакчисига айланиб бораётган Жуд Беллингем ҳам Англия терма жамоаси таркибида жароҳат орттириб олганди.  Бироқ у Винидан кўра эртароқ клуб машғулотларига киришади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!