“Реал”да зиддият юзага келди, футболчилар Алонсога қарши боряпти
Испания чемпионлиги учун курашаётган “Реал”нинг Ла Лигадаги охирги учта учрашувда “Райо Вальекано”, “Эльче” ва “Жирона” билан очко бўлишганидан кейин жамоа ичида келишмовчиликлар авж ола бошлади.
Бу ҳақда иккита нуфузли манба – Goal ва The Athletic журналистлари хабар тарқатмоқда.
Манбалар маълумотларига кўра, бир нечта бўш ўйиндан кейин жамоа ичида қарама-қарши фикрлар кўпайиб кетди. Экспертларнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳолат ҳали инқирозли эмас ва уни музокаралар ва муҳокамалар йўли билан ҳал қилиш йўли бор.
Шунга қарамай, бош мураббий Хаби Алонсо бир неча ҳафтадан бери жиддий танқидлар марказида қолмоқда. Октябрь ойида ҳам Алонсонинг жамоа ўйин услубига шахсий ёндашуви ва айрим тактик ғоялари асосий таркиб футболчилари томонидан қўллаб-қувватланмаган.
Ўшанда ҳам “Сантьяго Бернабеу”да Алонсо ва жамоа вакиллари учрашиб, ўзаро муаммоларни муҳокама қилган эди.
Жамоа етакчиларидан Килиан Мбаппе, Федерико Вальверде ва Эдуардо Камавинга жамоа ичидаги бўлинишлар ҳақидаги миш-мишларни рад этишга ҳаракат қилмоқда.



Фикрлар