“Реал”дан кетадиган Рамос икки суперклубдан бирини танлаши керак

“Реал” сардори Серхио Рамос мавсум якунланиши билан Мадридни тарк этадиган бўлди.

Шунга қарамай, 34 ёшли футболчи фаолиятини гранд клубда давом эттириш имкониятига эга. Тажрибали ҳимоячига даъвогарлар орасида “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

“Реал”да 2005 йилдан бери тўп тепаётган испаниялик футболчи клуб раҳбарияти билан янги шартнома муддати ва маош борасида келиша олмади. “Қироллик клуби” хўжайинлари ҳам унга бошқа шартнома таклиф қилмайдиган бўлган.

Шу ҳафта Рамос “Манчестер Юнайтед” вакиллари билан музокара ўтказиши кутилмоқда. ПСЖ ҳам футболчи бир қарорга келганидан кейин у билан келишувга эришиш учун мулоқотга киришишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!