"Реал"дан кетаётган Рамос қайси жамоага ўтади?

“Реал”дан кетишини эълон қилган тажрибали ҳимоячи Серхио Рамос учун Европанинг 3 та гранд клуби кураш олиб бормоқда.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 35 ёшли испаниялик футболчини "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Аммо ушбу курашда “шаҳарликлар” фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Рамос "Реал"ни шартнома муддати якунлангани боис эркин агент сифатида тарк этмоқда. У “қироллик клуби”да 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

2020/21 йилги мавсумда Рамос жароҳати сабабли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. Футболчи 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!