“Реал”га 17 ёшли бразилиялик футболчи керак

“Реал” Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби ярим ҳимоячиси Аугусто Сезар Вериссимо Калваннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Marca нашрининг хабар беришича, “қироллик клуби” 17 ёшли футболчини яқин вақтлар ичида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Калвани ҳозирча Мадридда “Кастилия” (“Реал”нинг қуйи двизиондаги заҳира жамоаси) сафида тўп суради.

Таъкидлаш керакки, Калвананинг “Сан-Паулу” билан амалдаги шартномаси 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Ўз навбатида футболчи Бразилия клуби билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Боиси у “Сан-Паулу”да асосан заҳирада қолиб, ўйин амалиётидан четда қолаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!