“Реал”га англиялик юлдузни олишни таклиф қилишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг энг кучли ярим ҳимоячиларидан ҳисобланган Адам Уортон (“Кристал Пэлас”) хизматлари воситачилар томонидан  Мадриднинг “Реал” клубига таклиф қилинди.

Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 22 ёшли футболчини 120 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бироқ “Реал” раҳбарияти ҳозирча бу трансфер бўйича якуний қарор қабул қилмаган, чунки клубнинг бошқа устувор мақсадлари ҳам мавжуд.

Уортон ўтган мавсумда барча мусобақаларда 53 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Унинг «Кристал Пэлас» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳолаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!