“Реал”га эрта келиб қолгандим

Бу мавсумдан эътиборан “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилаётган сербиялик ҳужумчи Лука Йович “Реал”га кўчиб ўтган даврини эсга олди.

Маълумки, 2019 йилнинг ёзида мадридликлар уни “Айнтрахт”дан 63 миллион еврога сотиб олган эди. Кейинчалик истеъдодли ҳужумчи “Қироллик клуби”нинг асосий таркибига кира олмади.

“Реал”даги фаолияти даврида жами 51 та учрашувда майдонга тушиб, атига учта тўп киритди.

- “Реал”га ўтиш жуда ёқимли бўлганди. Бебаҳо тажриба ва мен дунёдаги энг буюк клубнинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман.

Лекин мен “Реал”га жуда эрта ўтиб қўйдим, деб ҳисоблайман. Мен келган пайт Карим Бензема зўр формага кириб олганди. У “Олтин тўп”ни муносиб тарзда қўлга киритганини ҳам айтишим керак. Менга омад етишмади, шунга қарамай бу жуда фойдали тажриба бўлди, - деди Лука Йович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!