"Реал"га гол урган "Локомотив" футболчисини Испанияда олиб қолишмоқчи

Мавсумни "Сельта" клубида давом эттираётган “Локомотив” форварди Фёдор Смолов тез орада Ла Лига клуби билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Metaratings.ru нашри хабар тарқатмоқда.

Виголиклар Москва клубига россиялик футболчининг 30 июнда якунланадиган шартномасини июль ойи охиригача узайтириш бўйича таклиф юборади. Боиси, коронавирус туфайли Испания чемпионатида ҳам катта тўхталиш юзага келди ва мавсум кечроқ якунланадиган бўлди. Айтиш керакки, “Сельта”да Смоловнинг трансферини 5-6 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Смолов “Сельта” сафига давралар оралиғида келиб қўшилган эди. У ўтган вақт ичида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У ягона голини “Реал” Мадрид дарвозасига киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!