"Реал"га керак бўлмай қолган футболчи Туринга йўл олиши мумкин
"Ювентус" "Реал" ҳужумчиси Лука Йовични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, туринликлар футболчини қишки трансфер вақтида ижарага олишга ҳаракат қилиб кўради. "Transfermarkt" портали Лукани 20 миллион еврога баҳоламоқда. 2019 йил "қироллик клуби" Йовични 63 миллион еврога харид қилганди.
Жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида бор йўғи 9 дақиқа ўйнади ва самарали ҳаракат амалга оширмади. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар