"Реал"га Неймар борасида жиддий рақобатчи пайдо бўлди

"Реал" Мадридга ПСЖ форварди Неймар борасида жиддий рақобатчи пайдо бўлди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра келаси ёз 26 ёшли бразилиялик футболчини шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам сотиб олишга уруниб кўрмоқчи. Манкуанликлар Неймарни сотиб олиб янги жамоани айнан унинг атрофида шакллантиришмоқчи.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 5та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!