"Реал"га қарши ўйин у учун сўнггиси бўлиши мумкин
ПСЖ бош мураббийи Маурицио Почеттино мавсум сўнггида Париж клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Goal" нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, аргентиналик мутахассис жамоа раҳбарияти билан келиша олмаяпти. Хусусан, у ПСЖ спорт директори Леонардо билан яхши муносабатда эмас.
Ўтган йили ёзда Почеттино таркибда тозалаш ишларини олиб боришни ва айрим футболчиларни жамоага олиб келишни илтимос қилган, бироқ унинг илтимоси бажарилмади. Месси, Рамос ва Доннарумма каби футболчиларнинг трансфери клубнинг хоҳиши туфайли амалга оширилган.
Бундан ташқари, Маурицио қишда Танги Ндомбелени олиб келишни сўради. Леонардо қайсидир асосий таркиб футболчиси жамоадан кетса, унинг истаги бажарилишини айтган.
Қўшимчасига парижликлар раҳбариятининг мураббий кўрсатаётган натижалардан кўнгли тўлмаяпти. Жамоа Франция чемпионатида яққол пешқадам, бироқ кубокдан улар аллақачон чиқиб кетган. Шунингдек, унинг қўл остида ПСЖ у қадар сермаҳсуллик кўрсатмаяпти.
Шундай экан, Почеттинонинг келажаги кўп жиҳатдан "Реал" билан ўйинга боғлиқ.
Фикрлар