“Реал”га қиммат ўйинчи керак
Ҳужумкор футболчи Мусса Диаби Германия чемпионати тарк этиб, фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
“Байер” шарафини ҳимоя қилаётган 23 ёшли франциялик ўйинчи “Реал” скаутлари эътиборига тушган. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар тарқатди.
Мусса Диаби ҳар икки қанотда фаол ўйнай олади. Мадридликлар бу футболчи учун 65 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдиргане. Бу сумма леверкузенликларга ҳам маъқул келиши айтилмоқда.
“Байер” раҳбарияти ПСЖ тарбияланувчисини 2019 йили 15 миллион еврога харид қилган эди. Энди 2025 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган истеъдодли ўйинчини бир неча баравар қимматига сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Фикрлар