“Реал”га қимматбаҳо юлдуз келяпти
“Кристал Пэлас” таркибида порлаётган англиялик ярим ҳимоячи Адам Уортон фаолиятини Испания чемпионатининг топ-клубида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда AS журналистлари хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 21 ёшли ярим ҳимоячини Мадриднинг “Реал” клуби ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Футболчининг эҳтимолий трансфери 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
“Қироллик клуби” Уортонни майдон марказида француз Орельен Тчуаменига муқобил вариант сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсумда Адам барча мусобақаларда “бургутлар” сафида 27 та ўйинда қатнашиб, 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Ярим ҳимоячининг «Кристал Пэлас» билан шартномаси 2029 йил ўрталаригача амал қилади.



Фикрлар