“Реал”га Роналдунинг ўрнини босиш учун 2та супер футболчи келади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоани тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўрнини тўлдириш учун 2та супер футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

Football Italia нашрининг хабар беришича “қироллик клуби” 33 ёшли португалиялик футболчининг ўрнига келиши мумкин бўлган илк футболчи бу “Челси” етакчиси Эден Азар бўлса, иккинчиси “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди ёки “Бавария” форварди Роберт Левандовски бўлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда хориж ОАВларида Роналду фаолиятини “Ювентус”да давом этириши ҳақида хабарлар тарқалди.