“Реал”га янги бош мураббий топилди
“Қироллик клуби” раҳбарияти ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Зинедин Зидан ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар жамоа бошқарувини айни пайтда Германия терма жамоасини бошқараётган Йоахим Лёвга топширишни мақсад қилган. Чунки тажрибали мутахассис Европа чемпионатидан кейин Бундестимдан кетиши аниқ бўлиб улгурган.
Зинедин Зиданнинг олдида ҳам қийин вазифа турибди. Франциялик мутахассис бошқарувидаги жамоа Испания чемпионлиги унвонини муносиб қила олмаса ёки Европа Чемпионлар лигасида бош совринга эга чиқмаса, “Реал”га янги бош мураббий таклиф этилади.
Аввалроқ, Зинедин Зидан мавсум якунлангач, ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиши ва яин келажакда Франция терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди.
Фикрлар