“Реал”га ёқмайдиган хабар келди
“Реал” раҳбарияти Қатардаги жаҳон чемпионатида ўзининг юқори савияли ўйинчи эканини намойиш қилган Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиолни қўлга киритишни орзу қилмоқда.
Яқинда хорватиялик футболчи ўзига бошқа жамоа ёқишини ва келажакда фаолиятини ўша клубда давом эттириш истаги борлигини билдирди.
- Қайси жамоа учун ўйнашни орзу қилаётганимни сўрашяпти. Шубаҳсиз “Ливерпуль”ни танлаган бўлардим.
Кичиклигимда отам билан бирга уларнинг ҳар бир учрашувини томоша қилардик. Бу клуб ҳамон қалбимда турибди, - деди Йошко Гвардиол.
20 ёшли ҳимоячи айни пайтда “Лейпциг” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Мавсум якунланганидан кейин Бундеслига клуби ўз футболчини 100 миллион евродан қимматроққа сотиб юборади.
Гвардиол учун “Реал”дан ташқари “Манчестер Сити” ва “Челси” клублари курашмоқда.
Фикрлар