"Реал"ни икки футболчи катта мақсадлар йўлида тарк этади

Марко Асенсио ва Дани Себальос ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин. 

"Marca" нашри хабарига кўра, ушбу футболчилар Мадрид жамоасидан шартномани узайтириш бўйича янги таклиф олмаган. Уларнинг амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзида якунига етади. 

Асенсио ва Себальос мунтазам равишда асосий таркибда тўп тепишни истайди. Сабаби, улар 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Испания билан ғолиб чиқишни истайди. Улар "Реал"да доим асосий таркибда майдонга тушиш қийинлигини тушуниб турибди. 

"Реал" Мадрид уларга нисбатан таклифларни тинглашга тайёр, аммо бу футболчиларни текинга қўйиб юбормайди. Ҳозирча мазкур ўйинчилар учун нарх белгиланмаган. 




Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию