"Реал"ни нега енгиб бўлмайди?

 
Бутун дунёдаги футбол мухлислари эътиборини тортган "Барселона" - "Реал" учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.
 
Ўйинда мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, мадридликлар баҳс якунланиши арафасида мағлубиятдан қутилиб қолди. Моҳир ярим ҳимоячи Лука Модрич нега "Реал"ни енгиб бўлмаслигини айтди.
 
- "Реал" 33 та учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти, - деди Лука Модрич. - Бу жамоани ютиш осон иш эмас. Чунки жаҳон футболи юлдузлари бир мақсад сари интилиб ўйнайдиган жамоани ҳеч ким енголмайди.
 
"Реал" очколари сонини 34 тага етказиб, иккинчи ўринда бораётган "Барселона"ни олти очкога ортда қолдирмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!