
“Реал”ни қабул қилиб, уни оламшумул ғалабаларга бошлайдиган мураббий топилди
“Байер”ни тарихда илк бор Германия чемпионига айлантирган Хаби Алонсо тез орада “Реал”ни қабул қилиб олиб, ўзининг бошқаларга ўхшамайдиган лойиҳасини амалга оширмоқчи.
Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, испаниялик мутахассис “Реал”ни бошқариш учун ушбу мавсумдан кейини “Байер”дан кетишга тайёр.
Хаби Алонсо “Байер”ни 2022 йили қабул қилиб олган эди. Испаниялик мутахассис қисқа муддатда юқори даражада муваффақиятли ишлай олишини кўрсатди. Алонсо футболчилик фаолияти давомида “Реал Сосьедад”, “Эйбар”, “Реал Мадрид”, “Ливерпуль” ва “Бавария”да ўйнаган.
Мураббийлик фаолиятини “Реал”да ўсмирлар жамоасини шуғуллантиришдан бошлаган. Кейин маълум муддат “Реал Сосьедад”нинг иккинчи жамоаси ўйинчиларига устозлик қилди. Унинг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши кўзда тутилган.
Фикрлар