“Реал”ни ташланг, Жаноб! Анчелоттини бошқа суперклуб чақирди

TIGGO 2 PRO

Карло Анчелоттининг “Реал”даги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Гарчи жамоа Ла Лига ва Европа Чемпионлар лигасида бош соврин учун курашни давом эттираётган бўлса-да, Флорентино Переснинг ўзига яраша бошқа режалари бор.

Мадридликлар 65 ёшли мураббий ўрнига ёш мутахассисни олиб келмоқчи. Айрим манбалар “Қироллик клуби” раҳбарияти “Байер”га устозлик қилаётган Хави Алонсо билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ва испаниялик мутахассис ёзда жамоани қабул қилиб олиши ҳақида ёзмоқда.

Карло Анчелотти даражасидаги мураббий ишсиз қолмайди. Италиялик устозни “Челси” ўзига жалб қилмоқчи.

Маълум бўлишича, “аристократлар” ҳозирги бош мураббий Энцо Марескани узоқ муддатли лойиҳани муваффақиятли бошқаришига шубҳа билдира бошлаган. Шу боис, “Челси” илгари жамоа билан бирга ишлаган Карло Анчелоттини ортга қайтариш вариантларини ўрганиб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!