"Реал"ни тўхтатиб бўлмаяпти
"Реал" Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган баҳсда "Реал Сосьедад"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Карло Анчелотти жамоаси барча мусобақаларда қаторасига 8та ўйиндан бери ғалаба қозониб келмоқда. Шунингдек, "қироллик клуби" 11та учрашувдан буён ютқазмаяпти.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" кейинги ўйинини ЕЧЛ доирасида "Интер"га қарши ўтказади. Беллашув 7 декабрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар