"Реал"нинг 7 нафар асосий таркиб футболчиси эртанги ўйинда иштирок этмайди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан эртага Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Уэска"га қарши баҳс учун жамоа қайдномасини эълон қилди.
Унга кўра Тибо Куртуа, Дани Карвахаль ҳамда Винисиус Жуниор жароҳатлари сабаб ушбу учрашувни ўтказиб юборишса, Рафаэль Варан, Лука Модрич, Тони Кроос ва Марко Асенсиоларга бош мураббий томонидан қўшимча дам берилган.
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Люка Зидан, Диего Альтубе;
Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Хесус Вальехо, Начо Фернандес, Марсело, Альваро Одриосола, Серхио Регилон;
Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Маркос Льоренте, Федерико Вальверде, Дани Себальос, Браим Диас, Иско;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Мариано Диас, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Уэска" ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Фикрлар