"Реал"нинг асосий трансфер нишони ким?

"Реал" Мадрид клуби ёзги трансферлар даврида бор эътиборини "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни сотиб олишга қаратади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Руисга гарчи "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби жамоалардан таклифлар тушган бўлсада, у барибир “қироллик клуби”ни танлайди.

Бундан аввалроқ эса "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Руисни 180 миллион еврога сотмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар неаполликлар ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олишмаса, бу нарх янада пасайиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!