"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Футболчига ўнг оёғининг орқа суяги ёрилиши ташхиси қўйилган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Уругвайлик футболчи “Валенсия”га (4:1) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

AS нашрига кўра, Федерико тахминан 1-2 ой майдонга туша олмайди. 22 ёшли Вальверде жорий мавсум “Реал” сафида жами 11 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)