"Реал"нинг бразилиялик футболчиси Португалияга йўл олиши мумкин

  • 27 июнь, 2022, 09:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Рейньер янги мавсумни Португалия чемпионатида бошлаши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбага кўра, 20 ёшли футболчи мавсумлар оралиғида "Бенфика"га кўчиб ўтиши мумкин. Лиссабонликлар уни бир йилга ижарага олмоқчи. Бироқ “қироллик клуби” уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини бермаслиги мумкин, чунки мадридликлар раҳбарияти ҳамон унга ишонмоқда.

Рейньер ўтган мавсумни Дортмунднинг "Боруссия"сида ижара асосида ўтказди. У немис гранди сафида барча турнирларда жами 20 та ўйинда майдонга тушди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!