Ads

Бугун Ла Лиганинг 6-тур ўйинлари давом эттирилади. Унга кўра, "Реал" ўз уйида "Осасуна"ни қабул қилади.

Ушбу беллашув учун Зинедин Зидан қайдномага киритган футболчилар номи маълум бўлди. Қизиқ томони, Гарет Бэйл бугунги учрашувда майдонга тушмайдиган бўлди.

Хабар қилинишича, Зидан 30 ёшли ярим ҳимоячини "Атлетико"га қарши баҳс олдидан дам беришга қарор қилган.

"Реал"нинг бугунги ўйин учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Эдер Милитао, Альваро Одриосола.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Тони Кроос, Федерико Вальверде, Эден Азар, Хамес Родригес, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович, Родриго.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Осасуна" ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бўлиб ўтади.