“Реал”нинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига “Барселона” сабабчи!

“Реал”нинг Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатида ғалаба қозонишига прмеранинг 29-турида “Барселона”дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият сабаб бўлган, деб ёзмоқда Marca нашри.

Манбанинг таъкидлашича, ўша мағлубиятдан кейин бош мураббий Карло Анчелотти “Реал” президенти Флорентино Перес билан клуб базасида учрашган. Ўзаро суҳбат чоғида италиялик мураббий раҳбарга ҳолатни тўғри тушунтириб, шогирдларига ишончи юқори эканини таъкидлаган.

- Жаноб президент, асло хавотир олманг, биз Испания чемпионатида ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучамиз, - деган Карло Анчелотти ўшанда.

Мураббийлар штаби вакилларининг таҳлилига кўра, “Барселона”дан учралган мағлубиятдан кейин “Сельта”га қарши ўтказилган учрашув ҳам муҳим аҳамият касб этган. Ўшанда узоқ вақт рақиб қаршилигини синдиролмаган мадридликлар 70-дақиқа Карим Бенземанинг пенальтидан киритган голидан кейин ҳисобни ўз фойдасига ўзгартирган. Айнан ўша мураккаб тўқнашувдан кейин “Реал” футболчилари ўзига бўлган ишончни қайта уйғота олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!