"Челси" "Реал"нинг Ла Лига унвонини қўлга киритиши ортидан ярим ҳимоячи Эден Азар учун бонус пулларини қўлга киритади.

ESPN нашри маълумотига кўра, лондонликлар мадридликлар билан Азар бўйича имзолаган шартномада, "Реал" Испания чемпионлигини қўлга киритса, "Челси"га 10-15 миллион евро бонус пулини ўтказиб бериш ҳақида банд киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Азар 2019 йил июнида бонуслар қўшиб ҳисобланганда 130 миллион евро эвазига "Реал"га кўчиб ўтган эди.

Жорий мавсумда бельгиялик Ла Лигада 16 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва олтита голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)