“Реал”нинг икки юлдузи раҳбариятдан уларни қўйиб юборишни сўради

  • 03 Jul 08:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” бошқарувига Хаби Алонсонинг келиши таркибга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим футболчилар жамоадаги келажагидан хавотирга туша бошлади.

Tecno

Fichajes нашрининг ёзишича,Родриго Гоэс ва Эдуардо Камавинга янги бош мураббий тактик схемаларида ўзларига жой йўқлигини билганидан кейин клуб раҳбариятидан шу ёзда бошқа клубларга кетиш учун рухсат сўради.

Мадридликлар янги ўйинчи Франко Мастантуонони олиб келганидан кейин Родригонинг бошланғич таркибга кириш умиди сўнди. Кейинги мавсумларда бу ўйинчи Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингемнинг соясида қолиб кетаётган эди. “Реал” Родригонинг нархи тушиб кетмасидан уни сотиб юборишга тайёр.

Хаби Алонсо янги мавсумда майдон марказида асосан Орельен Тчуамени, Жуд Беллингем, Федерико Вальверде ва Арда Гюлерга таянишини билдирганидан кейин Камавинганинг ҳам келажаги соя остида қолди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, мадридликлар ҳар икки футболчи ўйин амалиётисиз қолиб, ўсишдан тўхтамаслиги учун уларни бошқа клубларга кетишига қаршилик қилмайдиган бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!