“Реал”нинг кучли бўлишига энди аёллар ҳам ёрдам беради
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес аёллар жамоаси тузишга руҳсат берди. Лойиҳага кўра “қироллик клуби”нинг аёллар жамоаси биринчи мавсумнинг ўзида халқаро совринлар учун курашга қўшилади.

Таъкидлаш керакки, “Реал”да узоқ йиллардан буён аёллар жамоаси йўқ эди. Ўтган вақт ичида "Барселона", "Атлетико", "Атлетик", "Леванте", "Бетис", "Реал Сосьедад", "Эспаньол", ва "Райо Вальекано" каби Ла Лига ва Сегунданинг 20дан ортиқ клубларнинг аёллар жамоаси мамлакат чемпионатида иштирок этиб келмоқда.

Бундан ташқари “Реал” аёллар жамоаси ўзининг алоҳида президентига эга бўлади. Бу лавозимга Ана Россель тайинланади. Унинг фикрига кўра аёллар жамоаси “Реал”нинг XXI асрдаги энг кучли жамоа бўлишига ёрдам беради.

Маълумот учун, “Реал” аёллар жамоаси 2017/2018 йилги мавсумдан ўз фаолиятини бошлайди.