“Реал”нинг куни арзон футболчиларга қолди

Коронавирус пандемияси таъсирида юзага келган молиявий инқироз туфайли “Реал” ҳам катта трансферларни амалга ошира олмай қолди. Мадридликлар таркибни кучайтириш учун асосан арзон футболчиларни танлашга мажбур бўлмоқда.

Айни пайтда “Қироллик клуби” Серхио Рамоснинг ўрнини босиш учун марказий ҳимоячи қидиряпти. Мадридлик скаутлар клуб раҳбариятига “Фейеноорд”да тўп тепаётган  Маркос Сенесига эътибор қаратишни тавсия қилмоқда.

23 ёшли аргентиналик футболчини мадридликлардан ташқари “Милан”, “Наполи” ва “Аталанта” ҳам ўз таркибида кўрмоқчи. Шу боис, “Фейеноорд” анча қиммат – 35 миллион евро атрофида бадал пули талаб қиляпти. Лекин мутахассислар ҳозирги шароитда нидерландияликлар яхшигина чегирма қилишига тўғри келишини таъкидламоқда.

Жорий мавсумда Маркос Нидерландия чемпионатида 17 та учрашувда қатнашиб, иккита гол уришга ҳам эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!