Мавсумнинг қолган қисми учун “Реал” Мадрид клуби қандай тайёрланиши маълум бўлди.

AS нашрининг ёзишича, 11 май кунидан буён клуб қароргоҳида машғулот олиб бораётган “қироллик клуби” август ойининг бошигача, яъни “Манчестер Сити”га қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсигача ўзининг энг юқори даражасига чиқиб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг Мадридда кечган дастлабки баҳсида 1:2 ҳисобида “Сити”нинг қўли баланд келган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)