"Реал"нинг муҳим футболчиси апрелда майдонга туша олмаслиги мумкин

"Реал" Мадриднинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олган бўлиши мумкин. "Sport.es" порталининг хабар беришича, бельгиялик дарвозабоннинг мушакларида муаммо бор.

Манбага кўра, Куртуа апрель ойи охиригача майдонга туша олмайди. Агар ташхис тасдиқланса, у ҳолда украиналик Андрей Лунин "қироллик клуби"дарвозасини қўриқлайди.

"Қаймоқранглилар" апрель ойида Испания кубоги доирасида Каталониянинг "Барселона"сига қарши ўйнаса, Чемпионлар лигаси 1/4 финалида Лондоннинг "Челси"си билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа жорий мавсум Ла Лигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!