
"Реал"нинг муҳим футболчиси жамоага бир неча ой ёрдам бермайди
"Реал Мадрид" футболчиси Жуд Беллингем уч ой давомида майдонга тушмайди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри маълум қилди.
Хабарга кўра, яримҳимоячини 2023 йилнинг ноябрь ойидан бери безовта қилиб келаётган елкасидаги жароҳат туфайли шифокорлар томонидан операция қилинади. Жуд ушбу муолажадан сўнг клублар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Беллингем сентябрь ойигача тўлиқ тузалишни мақсад қилган.
Маълумот учун, 21 ёшли футболчи жорий йилда "қироллик" клуби сафида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 51 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 14 та ассистни ёздириб қўйди
Фикрлар