“Реал”нинг орзусидаги футболчига “ов” бошланди

“Реал” анчадан бери олишни истаётган “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани қўлдан чиқариши мумкин. Мадридликлар бу трансфер учун етарли маблағ топгунича, Англиянинг бақувват клублари истеъдодли ярим ҳимоячига эга чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда, 18 ёшли футболчига “Реал”дан ташқари ПСЖ ҳам кўз тикмоқда. Энди курашга “Челси ва “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилди. Англия клублари Франция чемпионати, Европа Чемпионлар лигаси ва терма жамоада ажойиб ўйин кўрсатаётган футболчини олишга жиддий аҳамият қаратмоқда.

Камавинганинг “Ренн” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди. Агар клуб уни янги битимга кўндира олмаса, келаётган ёзда сотиб юборишига тўғри келади. Камавинганинг трансфери 50 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар