Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Реал" учрашуви бекор қилиниши мумкин, деб хабар берамоқда Marca.

Гап шундаки, Испаниянинг шимолий вилоятлари "Филомена" бўрони таъсирида бўлиб, минтақага кескин совуқ тушиши ва жуда кучли қор ёғиши мумкин. Минтақада яна бир нечта ўйинлар бекор қилиниши мумкин.

"Осасуна" - "Реал" учрашуви 9 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)